| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«مَا كَانَ يَدًا بِيَدٍ فَخُذُوهُ وَمَا كَانَ نَسِيئَةً فَذَرُوهُ»
«қўлма-қўл бўлганини олинглар, насия бўлганини ташланглар», деб жавоб бердилар, деди. Бу ҳадис пул алмаштиришнинг қўлма-қўл бўлиши шартлигига далилдир.
Пул алмаштирувчилар ўша жойнинг ўзида пулни олишлари шарт. Пул олмай туриб қайтиб кетсалар, савдо бузилади. Чунки пул алмаштириш пулларни бир-бирига сотиш бўлиб, савдо тўғри бўлиши учун ўша жойнинг ўзида пул олиш шарт. Бухорий Молик ибн Авсдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«اَلذَّهَبُ بِالْوَرِقِ رِبًا إِلاَّ هَاءَ وَهَاءَ»
«Олтинни кумушга сотиш мана-мана тарзида бўлмаса, рибодир», деганлар. Яна Пайғамбар с.а.в.:
«بِيعُوا الذَّهَبَ بِالْفِضَّةِ كَيْفَ شِئْتُمْ يَدًا بِيَدٍ»
«Олтинни кумушга қўлма-қўл тарзида хоҳлаганингиздек сотинглар», деганлар. Термизий ривояти. Пайғамбар с.а.в. олтинни кумушга қарзга сотишдан ҳам, бу борада насия молнинг нақд молга сотилишидан ҳам қайтарганлар. Шунинг учун ўша жойнинг ўзида пул олиниши шарт. Пул олинмай туриб ажралсалар, шарт топилмаганлиги учун савдо бекор қилинади. Бир қисмини олиб ажралсалар, савдонинг олмаган қисми ва унинг муқобили бекор қилиниб, олинган қисм ва унинг муқобили ўз кучида қолади. Чунки битимни бўлиш жоиз. Масалан, бир киши бошқа бир кишига бир динорни ўн дирҳамга алмаштирса, ўн дирҳам бермагунча ажралишлари мумкин эмас. Унинг ёнида беш дирҳамгина бўлиб, алмаштирувчи уни олиб қолса ва ажралсалар, ярим динордаги алмаштириш савдоси бекор қилиниб, қолган ярмининг савдоси ўз кучида қолади. Негаки, савдо битимларини қисмларга ажратиш мумкин.
Пул алмаштириш муомалалари
Пул алмаштириш муомалалари ҳар қанча турга бўлинишидан қатъий назар, бир хил пулни бир-бирига алмаштириш ва икки хил пулни бир-бирига алмаштиришдан нарига ўтмайди. Улар ё нақдма-нақд, ё қарзма-қарз бўлади. Нақдга қарз ёки қарзга нақд бўлиши мутлақо жоиз эмас. Пул алмаштириш операцияси ниҳоясига етгач, яъни битим тузилиб, пул олингач, нарх ортиқ даражада ошириб юборилган ёки пул нуқсонли бўлса, шундагина уни бузиш мумкин. Масалан, тарафлардан бири
105-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|